АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин ўртасидаги телефон мулоқоти якунланди, деб хабар бермоқда АҚШ маъмуриятидаги мансабдор шахсга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги. 

Икки етакчи ўртасидаги суҳбат 45 дақиқача давом этган.

Бу телефон суҳбати Трамп ўз лавозимига киришгандан кейин Путин билан биринчи суҳбати бўлди.

Трамп мулоқоти вақтида Овал хонада вице-президент Майк Пенс, Оқ уй маъмурияти шефи Райнс Прибас, миллий хавфсизлик бўйича президент маслаҳатчиси Майкл Флинн ва Трампнинг стратегик масалалар бўйича маслаҳатчиси Стив Бэннон ҳам бўлган.

Шу куни бундан аввалроқ Трамп Германия канцлери Ангела Меркель ва Япония бош вазири Синдзо Абэ билан ҳам телефон орқали гаплашганди.