Шавкат Мирзиёев хоразмликлар билан сайловолди учрашувида 2017 йилда Ўзбекистон халқ артисти Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигини кенг нишонлаш, машҳур ҳофиз номи билан аталадиган замонавий ижод маркази ва унинг таркибида гўзал боғ ташкил этишни таклиф қилган эди. 

Давлат раҳбари мазкур ижод маркази қурилиш участкасини бориб кўрди. Бу ерда Комилжон Отаниёзов ҳайкалини барпо этиш, истеъдодли ёшларнинг адабиёт ва санъат, кино, фотография сирларини ўрганишини йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди. 

Урганч туманидаги 11-болалар мусиқа ва санъат мактабида меҳнат фахрийлари, санъат ва адабиёт намояндалари билан мулоқот бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш, одамларнинг дунёқараши ва маънавиятини юксалтириш, аҳоли турмуш даражасини янада ошириш ҳақида сўз борди. 

Учрашув қатнашчилари маданият ва санъатни ривожлантиришга қаратаётган эътибори учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.