Швеция пойтахти қишки Олимпиада ўйинлари мезбонлигига даъвогарлик қилади

Спорт 28 Январь 2017 5053

Швеция пойтахти Стокҳолм шаҳри 2026 йилги қишки олимпиада ўйинларига мезбонлик қилиш учун ариза топширади. Бу ҳақда Associated Press нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, Швеция миллий олимпия қўмитаси барча ҳужжатларни 2018 йил март ойигача тайёрлайди. ХОҚ Олимпиада-2026 мезбонини 2019 йил ёзида эълон қилади.

Маълумот учун, Стокҳолм бундан 105 йил муқаддам, 1912 йилда ёзги Олимпиадани қабул қилганди. Аввалроқ, Япониянинг Саппоро шаҳри ҳам Олимпиада-2026ни ўтказиш учун ариза топшириши ҳақида хабарлар тарқатилганди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда қишки Олимпиада ўйинлари Жанубий Кореянинг Пхёнгчанг шаҳрида, 2022 йилда эса Хитой пойтахти Пекин шаҳрида ўтказилади.

Кўпроқ янгиликлар