Қоҳира аэропортида Ироқнинг беш нафар, шунингдек, Яманнинг бир нафар фуқаросига АҚШга парвоз қилаётган самолёт бортига кўтарилиш тақиқланди. Бу ҳақда Reuters аэропортдаги манбага асосан хабар берди.

Хабар қилинишича, бу қарор АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан мамлакатга аҳолиси, асосан, мусулмонлардан иборат бўлган етти давлат фуқаролари киришини чеклаш ҳақидаги фармонга имзо чеккач, қабул қилинган.

Таъкидланишича, йўловчиларни Қоҳирада бошқа самолётга ўтишлари вақтида тўхтатишган. Шундан сўнг улар она ватанларига парвоз қилган рейсларга ўтқазилган. Бу ҳолат уларда визалар бўлганига қарамай юз берди.