Буюк Британия мудофаа бюджетида миллий валютанинг қадрсизланиши оқибатида 5,8 млрд фунт стерлинглик (7,3 млрд доллар) дефицит юзага келди. Бу ҳақда The Times нашри хабар берди

"Мудофаа вазирлиги режасини амалга оширишни таъминлаш мақсадида кейинги 10 йил ичида мавжуд лойиҳалардан тежалган 5,8 млрд фунт стерлинг олиши керак", деб айтилмоқда Британия ревизия бошқармаси ҳисоботида. 

Буюк Британия армиясини модернизациялаш бўйича 10 йиллик режага кўра, Буюк Британия ҳукумати 20 млрд фунт стерлингдан кўпроқ маблағни хорижий қурол-аслаҳа ишлаб чиқарувчиларга доллар ва евроларда тўлаш учун сарфлайди. Режада умумий ҳисобда 82 млрд фунт стерлинглик (103 млрд доллар) харажатлар кўзда тутилган. 

Британ ОАВ аввалроқ Буюк Британия қуролли кучлари, ҳукуматнинг армияни молиялаштиришни ошириш режаларига қарамай, мудофаага харажатларни камайтиришга тайёрланаётганини маълум қилишган. Гап шундаки, фунт стерлинг қийматининг долларга нисбатан қадрсизланиши АҚШда ишлаб чиқарилган ва буюртма қилиб бўлинган қурол-аслаҳа қимматроққа тушишини англатади.  

Буюк Британиянинг мудофаа соҳасидаги бюджети НАТО бўйича 2-ўринда, Европа Иттифоқида 1-ўринда ва дунёда 5-ўринда туради.