Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Тожикистоннинг "Чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги йўқ шахсларга Тожикистон Республикаси визаси ва электрон визасини расмийлаштириш, бериш қоидалари ҳақида"ги қарорини имзолади.   

Бу қарор лойиҳаси 24 январда Тожикистон ҳукумати томонидан кўриб чиқиб, маъқулланган. 

Қарор 12 банддан иборат бўлиб, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шасхларга виза ва электрон визани расмийлаштириш, бериш қоидаларини белгилайди. 

Бу қоидалардан мақсад визалар бериш тизимини такомиллаштириш ҳисобланади. Янги қоидаларга чет эллик фуқароларнинг визалар олиши, яшаши ҳамда хорижий инвесторлар ва сайёҳларни жалб қилиш жараёнини соддалаштиришга қаратилган бир қатор ўзгартиришлар киритилган. Жумладан, Тожикистоннинг собиқ фуқаролари ва уларнинг оила аъзолари ҳамда Тожикистон фуқароларининг яқин қариндошларига қисқа муддатли визани олиш соддалаштирилган.