Трамп: қочқинларни қабул қилишда Суриядаги насронийларга кўпроқ эътибор қаратилади

Жаҳон 28 Январь 2017 9848
Фото: cnn.com

АҚШ президенти Дональд Трамп жума куни қочқинлик мақоми берилган мурожаатларни кўриб чиқишда суриялик насронийларга кўпроқ эътибор қаратиши ҳақида маълум қилди.

Трампдан Christian Broadcasting Network’га берган интервьюсида насронийларга эътибор кучайтириладими, деб сўрашган.

"Ҳа, улар билан жуда ҳам ёмон муносабатда бўлишмоқда. Агарда сиз суриялик насроний бўлсангиз, Қўшма Штатларга кириш жуда ҳам мушкул. Агарда сиз мусулмон бўлсангиз, киришингиз мумкин эди, бироқ насроний бўлса – бу деярли имконсиз бўлган", - деди у.

Трамп сўзларига кўра, насронийлар Сурияда кўпроқ террорчилардан азият чекишмоқда. "Улар (террорчилар) у ерда ҳамманинг бошини танасидан жудо қилишган, бироқ кўпроқ насронийлар жабр кўрган. Ўйлашимча, бу ноҳақлик. Шунинг учун биз уларга (насронийларга) ёрдам берамиз", - деди у.

Трамп бир йил аввалги сайловолди кампанияси вақтида ҳам насронийларни ҳимоя қилишга ваъда берган. Насроний жамоат ташкилотлари вакиллари бу инсонлар бир қатор мамлакатларда, биринчи навбатда, Яқин Шарқда хавф остида қолаётганликларини маълум қилишганди. 

Маълумот учун, АҚШ 2016 молиявий йилда Суриядан 12,5 минг қочқинни қабул қилган. Бу эса кўплаб бошқа давлатлар, жумладан, Туркия ва Европа Иттифоқи мамлакатларидан анча кам дегани.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30145 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42374 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158870 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45035 Lifestyle
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 875 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 465 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2066 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 188 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 907 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар