Мексика чегарани назорат қилиш учун етарлича ҳаракатлар қилмай, жуда кўп вақт АҚШ билан савдо шартлари ҳисобига фойда кўриб юрган. Бу ҳақда твтитерда АҚШ президенти Дональд Трамп ёзди.

"Мексика АҚШ эвазига фойда кўрган. Улкан савдо дефицити ва жуда заиф тизимли чегарадаги кичик ёрдам", деб айтди Трамп ва "вазият эндиликда ўзгариши керак" деб таъкидлаб ўтди.  

Аввалроқ Трамп Мексика билан чегарада катта девор қурилиши ҳақидаги фармонни имзолаганди ва унинг амалга оширилиши зудлик билан бошланишини айтган. Оқ уйда ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Мексикадан импорт қилинувчи маҳсулотларга солиқ киритилиши ғояси билдирилган.