АҚШ президенти Дональд Трамп Мексика президенти Энрике Пена Ньето шахсан учрашувни рад қилгач, у билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Associated Рress хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, суҳбат бир соатга яқин давом этган.

Иккала президентнинг вакиллари ҳам мазкур хабарни тасдиқлашган.

Трамп аввалроқ Мехико томони Вашингтонни ҳурмат қилмас экан, Мексика президенти билан учрашиш “самарасиз” бўлишини айтган эди.