АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатга кириб келаётган муҳожирларни танлашни кучайтирувчи қонунга имзо чекди, деб хабар берди Reuters.

Трамп сўзларига кўра, қонун АҚШга бошқа мамлакатлардан террорчилар кириб келишининг олдини олади.

«Мен янги чораларни АҚШга радикал террорчиларни кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида қабул қилдим. Биз мамлакатимизга қонунларимиз ва халқимизни ҳурмат қилувчи кишилар келишини истаймиз», - деди Трамп Пентагондаги маросимда.

Аввалроқ Дональд Трамп АҚШда Суриядан келган қочқинларни қабул қилишда кўпроқ насронийларга эътибор берилиши ҳақида маълум қилганди.