Оқ уй расмий вакили Шон Спайсер твиттерда АҚШ президенти Дональд Трамп Германия канцлери Ангела Меркель билан телефон орқали мулоқот қилганини маълум қилди.

"АҚШ президенти Германия канцлери Меркель билан Овал хонадан туриб телефонда суҳбатлашмоқда. Бу бугунга белгиланган 5 та давлат раҳбари билан телефон суҳбатларидан бири", деб ёзган Спайсер.
 
Оқ уй вакили Трамп суҳбат чоғида акс этган суратни ҳам чоп этган.