АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги вакили Жиллиан Кристенсеннинг маълум қилишича, махсус ҳужжатларсиз Америка ҳудудига кириши тақиқланган, грин-картага эга 7та мусулмон мамлакатлар (Сурия, Ироқ, Ливия, Яман, Эрон, Судан, Сомали) фуқаролари Дональд Трампнинг миграция сиёсатини қатъийлаштиришга доир фармони таъсирига тушган. Reuters шу ҳақида хабар берди. 

"Бу фармон грин-карта эгаларига мамлакатга киришни тақиқлайди", - деди Кристенсен.

Аввалроқ Qatar Airways авиакомпанияси Трампнинг фармони таъсири остига тушган 7 та мусулмон давлатидан АҚШга йўл олаётган  йўловчилар ўз ёнларида грин-карта ёки дипломатик визага эга бўлишлари кераклиги ҳақида баёнот тарқатганди.

Шунингдек, АҚШ президенти фаолиятидаги ахлоқ бўйича америкалик мутахассислар Трамп ўз бизнес-лойиҳаларига эга бўлмаган 7 та мусулмон давлатга миграция санкцияларини киритганига эътибор қаратишган.