Ўтган ҳафта мобайнида халқаро ҳаётда муҳим воқеалар содир бўлди. Ана шу хабарларнинг энг муҳим ва қизиқарлилари ҳафталик дайжестда.

Сурия масаласи бўйича Остона музокараси

24 январда Остонадаги Сурия бўйича музокаралар ўз поёнига етди. Россия, Туркия ва Эрон ташқи ишлар вазирликлари Сурия масаласини ҳарбий йўл билан ҳал қилишнинг иложи йўқлиги ҳақида умумий фикрга келишди. Йиғилишда Россия Суриянинг янги конституцияси лойиҳасини мухолифатга топширди

Дональд Трампдан шов-шувли қарорлар

Дональд Трамп 2017 йил 20 январида АҚШ президенти лавозимига киришди. Ваколатларини бажараётганига бир ҳафта бўлишига қарамай, шов-шувли баёнот ва кўрсатмалар беришга улгурди. Унинг барча ташаббуслари у ёки бу маънода сайловолди кампанияси чоғида берилган ваъдалар билан боғлиқ ва Барак Обаманинг сиёсатини кескин ўзгартириб юборди

23 январь куни АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп сайловолди кампаниясида берган асосий ваъдаларини бажаришга киришди. Дастлаб у Қўшма Штатларнинг Транстинчокеани ҳамкорлигидан чиқиши хусусидаги фармонни имзолади. Бу қандай натижага олиб келади: ким фойда топади-ю, ким зарар кўради?

У жума куни мамлакат томонидан 120 кунга қочқинларни қабул қилишни тўхтатиш ҳақидаги фармонга имзо чекди.

Трамп қочқинлик мақоми берилган мурожаатларни кўриб чиқишда суриялик насронийларга кўпроқ эътибор қаратиши ҳақида маълум қилди.

Бошқа хабарлар

Россиянинг Чеченистон республикаси раҳбари Рамзан Қодиров мактабларда ҳижоб ўраб юришга қарши чиқаётганларни бу масала эмас, балки умумий ўрта таълим масканларидаги ижтимоий ҳолатлар ташвишга солиши керак, деган фикрда.

Россия президенти Владимир Путин меценат (кўп ҳадялар берувчи киши) Алишер Усмонов ва "Группа компаний "Ренова" директорлар кенгаши раиси Виктор Вексельбергнинг самарали хизматларини тақдирлади. Путин уларга "За благодеяние" (Хайрли ишлари учун) кўкрак нишонларини топширди.

Исломни қабул қилгани айтилаётган актриса Линдси Лоҳан Эрдўған билан учрашди. Туркия пойтахтидаги президентлик саройида бўлиб ўтган учрашувда, шунингдек, президент рафиқаси Амина Эрдўған ва Ҳалаблик етти ёшли қизча Бана ал-Обод онаси билан бирга иштирок этган.

Қатарлик 15 ёшли Ғаним ал-Муфтаҳ кам учрайдиган касалликка чалинган. Илк маротаба Умра зиёратига келган Ғаним Каъбани тавоф қилиш чоғида ногиронлик аравачасидан воз кечди ва буни қўллари билан адо этди. Унинг бу ниятини амалга оширишига Туризм ва миллий мерос бўйича Саудия комиссияси бошқаруви раиси шаҳзода Султон бин Салмоннинг шахсан ўзи бош-қош бўлди. Видео

Ўш шаҳрида 30 йилдан буён 61-сонли «Ак Каркира» болалар муниципал боғчаси фаолият кўрсатиб келади. Бу ерда болаларни чиниқтириш учун валеологик таълим-тарбияга таянилади - очиқ ҳавода бошдан совуқ сув қуйиш.

Спорт ва технология

Samsung Galaxy Note 7 смартфонларининг ёниб кетишига нима сабаб бўлганини маълум қилди. Аниқ маълумотларга кўра...

Мадриднинг «Реал» клуби Яқин Шарқ мамлакатларида ўз маҳсулотларини сотиш мақсадида атрибутикасига жойлаштирилган клуб рамзидан хоч тасвирини олиб ташлайди.

«Барселона» ҳужумчи Лионель Мессига таклиф қилган янги шартномада қанча миқдорда маош қайд қилингани маълум бўлди.