Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй билан Анқарадаги музокараларда Сурия ихтилофини тартибга солиш бўйича Остонада эришилган келишувларни муҳокама қилишди.  

Мэй Туркияга бир кунлик расмий сафар билан келган.

"Бизнинг мақсад – стратегик ҳамкорлик. Биз Сурия ва Ироқдаги вазият, коалиция доирасида ҳамкорлик, Остонадаги музокаралар ва Женева жараёнининг давом эттирилишини муҳокама қилдик", деб айтди Туркия президенти Эрдўған журналистларга.