"Ўзбекистон ҳаво йўллари"га 25 йил: мақсадлар сари дадил парвоз

Ўзбекистон 28 Январь 2017 5360
Фото: uza.uz

Тошкентда 28 январь куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ташкил этилганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳукумат аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари, дипломатик корпус вакиллари, авиакомпания масъул ходимлари ва фахрийлари иштирок этди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси жамоасига йўллаган табригини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ўқиб эшиттирди. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотланди. 

Давлатимиз раҳбари фармонига биноан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг бир гуруҳ ходимлари давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди. Тадбирда ана шу мукофотлар тантанали равишда топширилди. 

"Ўзбекистон" ёзуви туширилган ва давлатимиз байроғи акс этган замонавий ва қулай авиалайнерлар бугун дунёнинг элликдан ортиқ мамлакатига парвоз қилмоқда. Аляскадан то Янги Зеландиягача чартер қатновлари амалга оширилаётир. 2016 йилда авиакомпаниямиз самолётлари 2 миллион 500 минг йўловчига хизмат кўрсатди ва 43 минг тонна юк ташиди. 

Биринчи Президентимиз ташаббуси билан Миллий авиакомпаниямиз парки босқичма-босқич модернизация қилинди, энг сўнгги русумдаги ҳаво кемалари билан тўлдирилди. Учувчиларимиз А320, Boeing-757/767, Ил-114-100 каби ҳаво кемаларини маҳорат билан ўзлаштириб, янги авлод самолётлари – Dreamlinerларни ҳам бошқармоқда. Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида мамлакатимиз авиапаркига дунёдаги саноқли давлатлар авиаташувчилари қаторида биринчилардан бўлиб, энг замонавий иккита Boeing-787-8 Dreamlinerи олиб келингани юртимизнинг халқаро авиаташувлар тизимидаги ўрнини янада мустаҳкамлаш, нуфузини юксалтиришга хизмат қилмоқда. 

Мамлакатимизнинг 11 аэропорти замон талабларига мувофиқ мукаммал таъмирдан чиқарилди, модернизация қилинди, халқаро мақомга эга бўлди. Натижада юртимизга келувчи сайёҳлар оқими ошди, уларга хизмат кўрсатиш даражаси янада юксалди. “Тошкент”, “Самарқанд”, “Бухоро”, “Урганч” сингари халқаро аэропортларимиз бир неча халқаро танловларда ғолибликни қўлга киритиб келаётгани бунинг ёрқин далилидир. 

“Навоий” аэропорти негизида ташкил этилган Халқаро интермодал логистика маркази минтақанинг юқори технологик ва улкан авиаюк ташиш салоҳиятига эга мажмуаларидан биридир. Бугун ушбу марказ мамлакатимизни Франкфурт, Милан, Брюссель, Вена, Сарагоса, Осло, Базель, Дубай, Деҳли, Теҳрон, Шанхай сингари кўплаб йирик логистика марказлари билан боғламоқда. 

2016 йилда мамлакатимиз фуқаро авиациясини янада ривожлантириш йўлида навбатдаги муҳим қадам ташланди – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” билан “Boeing” корпорацияси ҳамкорлигида самолётларнинг композит материалларини таъмирлаш маркази иш бошлади. Бугунги кунда жаҳон авиасаноатида композит материаллардан кенг фойдаланилаётир. Чунончи, “Орзу лайнери” (Boeing-787-8 Dreamliner) фюзелажининг эллик фоизи шундай материаллардан таркиб топгани ҳисобидан оғирлиги сезиларли даражада камайтирилган. Янги марказ миллий ва хорижий авиаташувчилар самолётларига юқори сифатли техник хизмат кўрсатиш бўйича кенг имкониятларга эга. 

Айни пайтда Жанубий кореялик ҳамкорлар билан соатига 1,5 минг йўловчига хизмат кўрсатишга ихтисослашган Марказий Осиёдаги энг замонавий “Тошкент-4” йўловчилар терминалини қуриш бўйича йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Мазкур иншоот 2019 йил охирида фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон ҳаво флоти ходимларининг фидокорона меҳнати давлатимиз томонидан юксак қадрланмоқда. Миллий авиакомпаниямизнинг ўнлаб ходимлари фахрий унвонлар, турли орден ва медаллар билан тақдирланган. Миллий авиакомпания “Boeing” учувчилар отрядининг учувчи-йўриқчиси Зархўжа Саидазимов 2007 йилда Ўзбекистон Қаҳрамони олий унвонига сазовор бўлган. 

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси Бош директори В.Тян, учувчи-йўриқчи Д.Муҳаммаджонов, иккинчи учувчилар отряди командири Д.Маърупов ва бошқалар Миллий авиакомпания ривожига алоҳида эътибор қаратаётгани ва доимий қўллаб-қувватлаётгани, компания жамоаси меҳнатини юксак қадрлаётгани учун Президентимизга самимий миннатдорлик билдирди. 

Тантанали маросим концерт дастури билан якунланди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 83275 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42885 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49303 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8382 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19364 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 980 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 892 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар