29 январда 300 мингдан кўпроқ британиялик АҚШ президенти Дональд Трампнинг Буюк Британияга амалий ташрифига қарши онлайн-петицияни имзолади. Шу тариқа энди бу арзнома мамлакат парламентининг қуйи палатасида кўриб чиқилиши мумкин.  

"Дональд Трампнинг Бирлашган Қиролликка давлат ташрифига йўл қўймаслик" деб номланган петицияни Грэм Гест исмли шахс 29 январда жойлаштирган. Бир неча соат ичида петиция 100 минг имзо тўплаган ва бу қуйи палатани унда кўтарилган масалани кўриб чиқишга қабул қилишга мажбур қилади.

Арзнома матнида "Дональд Трампга Буюк Британияга АҚШ маъмурияти раҳбари сифатида кириш мумкинлиги, бироқ у расмий давлат ташрифи билан таклиф қилиниши керакмаслиги" кўрсатилган.   

"Дональд Трамп мусулмонларга нисбатан тақиқлов, қочқинлар ва аёллар ҳуқуқларига қарши гаплари билан бизнинг умумий қадриятларимизни ҳақоратлаётган бир пайтда у Буюк Британияга таклиф қилинмаслиги керак. Тереза Мэй агар бу давлат ташрифини бекор қилмаса ва Трампнинг ҳаракатларини қораламаса британ халқини ранжитган бўлади. Бу Буюк Британия лойиқ бўлган ва истаётган нарсадир", деб ёзган Буюк Британияда мухолиф ҳисобланувчи Лейбористлар партияси етакчиси Жереми Корбин ўзининг "фейсбук"даги саҳифасида ҳамда тарафдорларини петицияни имзолашга чақирган.

27 январда Мэйнинг АҚШга ташрифи вақтида Трамп қиролича Елизавета II таклифи билан жорий йилда Буюк Британияга келишини маълум қилганди.