Audi брендининг энг "кичик" модели Audi A1 Auto motor und sport журнали томонидан журналхонлар орасида ўтказилган сўровномага кўра "Кичик автомобиль" тоифасида, Audi A3 эса "Ихчам автомобиль" тоифасида энг яхши деб топилди. Мукофотларни топшириш маросими Штутгартда бўлиб ўтди.   

"Энг яхши автомобиль – 2017" танловидаги иккита ғалаба янги йилда бизни олға интилтирувчи куч билан қувватлантирди. Ушбу муваффақият автомобилларимиз ҳамон ҳайрат уйғотишини кўрсатмоқда. Бу бизга келажакдаги йўлимизда ишонч беради", деб ғалабаларга изоҳ берди Audi AG бошқарув раиси Руперт Штадлер.

"Audi A1 ва Audi A3 моделлари Audi’нинг ихчам шаклдаги моделларида бўлган барча яхши нарсани таклиф қилади. Муваффақиятнинг бу рецепти билан икки модел юқори савдо ҳажмларини кўрсатмоқда", деб қўшимча қилди Audi AG бошқаруви аъзоси Дитер Воггенрейтер.

Жорий йилда журнал танловни 41-маротаба ўтказмоқда, журналхонлар 11 тоифа бўйича 378 та моделдан энг яхшиларини танладилар. A1 ва A3 моделларидан ташқари, Audi’нинг  Q7 модели ҳам яхши натижа кўрсатди, у "Катта йўлтанламас" тоифасида 2-ўринга лойиқ деб топилди.