Google Трамп фармони сабабли ходимларига АҚШга қайтишни тавсия қилди

Технология 29 Январь 2017 4058

Google интернет-гиганти раҳбарияти бошқа давлатларда бўлган баъзи ходимларига АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан миграция сиёсати кучайтирилиши ҳақидаги фармоннинг имзоланиши сабабли зудлик билан АҚШга қайтишни тавсия қилди. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Ахборот агентлиги журналистлари Google бош директори Сундар Пичаи ходимлар орасида тарқатган огоҳлантириш билан танишиб чиқдилар. Агентликнинг таъкидлашича, ҳужжатдан компаниянинг 100 дан кўпроқ ходими бир қатор мусулмон давлатлари фуқароларига АҚШга киришни мураккаблаштирувчи, Трамп томонидан имзоланган фармоннинг у ёки бу даражада таъсири остига тушишлари келиб чиқади. Бу мутахассислар АҚШ фуқаролигига эга бўлмаган ва АҚШда бўлиш учун виза олишлари керак бўлган ходимлардир. Google’да улар хизмат сафари ёки таътиллардан АҚШга қайтишда муаммоларга дуч келишлари мумкин, деб ҳисобланмоқда.

"Бу фармон учун ҳамкасбларимиз тўлаётган ҳақни кўриш оғриқлидир. Биз иммиграция масалалари бўйича қандай қарашларга эгалигимизни очиқчасига айтганмиз ва бундай қилишни давом эттирамиз", деб изоҳ берган бу вазиятга Пичаи. Ахборот агентлигининг таъкидлашича, Google АҚШнинг кўплаб муҳожирлар ишлайдиган компанияларидан бири ҳисобланади.  

Кўпроқ янгиликлар