Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташрифи давомида илм-фан ва маданиятни ривожлантириш мақсадида 696 миллиард сўмлик 9 та лойиҳа амалга оширилиши ҳақида маълум қилди. 

"Бунинг ҳисобига кам таъминланган оилалар фарзандлари мактабгача таълим муассалари (МТМ)га қамраб олиш икки мартага кўпаяди. Вилоятда 103 та МТМ янгидан қурилади ва капитал таъмирланади. 

Шу билан бирга ҳудудда ота-оналарнинг МТМларга ойлик тўлови икки баробарга камайтирилади. Бу қарор чиққан. Барча туманларда сув ҳавзалари қурамиз. Иккита театр, 87 та маданий марказ қурилади ва қайта таъмирланади", - деди Ш.Мирзиёев.