Ла-лига. Ҳисобга олинмаган гол туфайли «Барселона» очко йўқотди

Спорт 29 Январь 2017 10651

Испания чемпионатининг 20-туридан ўрин олган марказий учрашувлардан бирида кутилмаган натижа қайд этилди.

«Бетис» ўз уйида «Барселона»ни қабул қилиб, биринчи даврада учралган 2:6 ҳисобидаги мағлубият учун қасос олиши мумкин эди. 75-дақиқада Александер Алегрия мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққанди. Бироқ орадан кўп ўтмай каталонияликлар ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Бироқ дарвоза чизиғини кесиб ўтган тўпни ҳакамлар кўришмади ва гол инобатга олинмади. Аммо «Барселона» барибир гол уришга муваффақ бўлди. 90-дақиқада Луис Суарес Месси томонидан узатиб берилган тўпни дарвозага жойлаб, каталонияликларни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Ушбу дурангдан кейин «Барселона» ҳисобидаги очколар сони 42тага етди. Жамоа «Реал»дан иккита учрашув кўп ўтказган ҳолда бир очко ортда қолмоқда.

Испания Ла-лигаси, 20-тур

Бетис – Барселона 1:1 (0:0)
Голлар: 
Алегрия (75) – Суарес (90).
Бетис: Адан, Пиччини, Тошка, Пеццелья, Манди, Себальос, Пардо (Донк, 69), Петрос (Рафа Наварро, 86), Дурмиси, Алегрия (Матиас Науэль, 85), Рубен Кастро.
Барселона: тер Штеген, Пике, Матье, Динь (Альба, 68), Алеиш Видаль, Ракитич, Денис Суарес (Андре Гомеш, 59), Турон (Сержи Роберто, 68), Неймар, Суарес, Месси.
Огоҳлантиришлар: Пике (43), Петрос (67), Ракитич (70), Рубен Кастро (78), Андре Гомеш (78).

Кўпроқ янгиликлар