Малика Диананинг ўғиллари унинг ҳайкали ўрнатиладиган жойни аниқлаб беришди

Жаҳон 29 Январь 2017 4844

Марҳум британ маликаси Диана ўлимининг 20 йиллигига 2017 йил охирида Лондонда унинг ҳайкали пайдо бўлади. Бу ҳақдаги хабар 28 январда инглиз қироллик саройининг Instagram’даги расмий сайтида жойлаштирилди.

Ҳайкал учун жой сифатида Кенсингтон саройи танланди. Ҳайкал маликанинг ўғиллари – шаҳзодалар Уильям ва Гаррининг илтимосига кўра шу ерга ўрнатилади. "Онамизнинг ўлимидан 20 йил ўтди ва унинг ҳайкалини ўрнатиб, онамиз Буюк Британия ва бутун дунё учун ижобий таъсир қилганини тан олиш вақти келди", деб айтди Гарри.

Ҳайкални ўрнатиш учун маблағ хусусий маблағлар ҳисобига йиғилган. Шаҳзодалар кўрсатмасига кўра, ҳайкалтарош ва лойиҳани танлайдиган ҳамда ҳайкални ўрнатиш бўйича ишларни назорат қиладиган 6 кишидан иборат комиссия тузилди.

2016 йил декабрида Диана ҳайкали 2017 йилда Лондоннинг Трафальгар майдонида пайдо бўлиши мумкинлиги маълум бўлганди. 

Диана қиролича Елизавета II’нинг тўнғич ўғли шаҳзода Чарльзнинг биринчи рафиқаси бўлган. Малика 1997 йил 31 августда Париждаги автоҳалокатда вафот этган. Малика кетаётган машинани папарацци тақиб қилган. Ўша машъум воқеа содир бўлганда Диананинг ўғиллари 15 ва 12 ёшда бўлганлар.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 38877 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44312 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6420 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17933 Ўзбекистон
ASUS ZenFone 4 ва Zenfone 4 Pro флагманини намойиш этди
АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо жангининг 5 жиҳати
Барселонадаги терактга алоқадорликда гумонланган яна бир шахс қўлга олинди
15:20 114 Жаҳон
Иноятов: Сўнгги 5-6 йил ичида мактаблар пахта теримига умуман жалб этилмаган
15:15 975 Жамият
Африканинг энг бой кишиси «Арсенал»ни харид қилмоқчи
15:10 856 Спорт
Тошкентдан Бекободга электричка қатнайди
Кўпроқ янгиликлар