Германия Федератив Республикаси канцлери Ангела Меркель бўлғуси сайловларда канцлерлик лавозимига ҳукмрон коалиция номидан умумий номзод бўлади. Меркель Германия «Насроний-демократик иттифоқи» раҳбари ҳисобланади. Бу ҳақда, Бавария бош вазири Хорст Зеехофер Bild am Sonntag нашрига берган интервьюсида маълум қилди. Зеехофер ҳукмрон коалиция таркибига кирувчи «Насроний-социал иттифоқи» раҳбаридир. 

Унинг сўзларига кирувчи НСИ федерал сайлов кампаниясида ўз номзодини илгари сурмайди. 

«НДИ етакчиси канцлер Ангела Меркель НДИ ва НСИдан ягона номзод бўлади», — деган Зеехофер. 

Бундан аввалроқ, НСИ Германия ташқи ишлар вазири Франк Вальтер Штайнмайернинг Германия федерал президентлигига номзодини қўллаб-қувватлаган эди.