Норвегия ҳарбий-ҳаво кучларига илк марта аёл киши қўмондонлик қилади

Жаҳон 29 Январь 2017 3422

Норвегия ҳарбий-ҳаво кучлари тарихида илк маротаба аёл киши қўмондон сифатида тайинланди, деб хабар қилмоқда The Local нашри.

Маълумотларга кўра, 49 ёшли генерал-майор Тонье Скиннарланд ҲҲКнинг илк аёл қўмондони ҳисобланади. Аслида у 2016 йил октябрь ойида Норвегия ҲҲК қўмондони вафот этганидан сўнг, ушбу вазифани бажариб келаётган эди. 

Скиннарланднинг армиядаги умумий иш стажи 30 йилни ташкил этади. 

Кўпроқ янгиликлар