АҚШ ва Россия президентлари Дональд Трамп ҳамда Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни яхшилашда муҳим қадам бўлди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар қилмоқда

«Мазкур ижобий қўнғироқ тиклашга муҳтож бўлиб турган Қўшма Штатлар ва Россия ўртасидаги муносабатларни яхшилашда муҳим қадамдир», — дейилади хабарда. 

Оқ уй маъмуриятининг қайд этишича, Трамп ва Путиннинг 28 январдаги суҳбатидан сўнг, икки томон ҳам зудлик билан терроризмга қарши кураш ва «ўзаро фойдали бошқа муҳим масалаларни ҳал этиш»га киришади.

Трамп матбуот хизматида маълум қилишларича, президентлар суҳбати «ИШИДга қарши курашда ўзаро ҳамкорликдан тортиб, Сурия ҳамда бутун дунёда тинчликка эришиш бўйича ҳамкорликка доир бўлган».