Бразилиялик машҳур футболчи Роналдиньо ҳеч қачон мураббий бўлмаслигини тушуниб етгани ҳақида гапириб ўтди.

«90 дақиқа давомида ўйинни кузатиб тура олмайман, сабаби бу вақт давомида қаттиқ хавотир олишимга тўғри келади. Менга энг яхши вазиятлар ва голларни томоша қилиш ёқади холос. Мана нима сабабдан мен ҳеч қачон мураббий бўлмайман» - дея Роналдиньонинг сўзларини келтиради Tribuna.uz.

36 ёшли футболчи 2015 йилда «Флуминенсе»ни тарк этганидан буён футбол ўйнагани йўқ. Бироқ у яқин вақтларда фаолиятини қайта тиклаш ниятида юрибди.