Ш.Мирзиёев: "Менга мажлис керак эмас, битта туманга бориб, 10 та хонадонни рози қилиш керак!"

Ўзбекистон 29 Январь 2017 62783

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятидаги ижтимоий-иқтисодий вазият билан яқиндан танишиб, ҳудуд раҳбарлари билан бу борада учрашув ўтказди.

"Вилоятда етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган бор-йўғи 10 корхона мавжуд. Бугунги кунда ушбу корхоналар томонидан етиштирилган маҳсулотларнинг атиги 17,3 минг тоннаси ёки 1,8 фоизи қайта ишланмоқда - бу нима деган гап? 

Қўшкўпир, Хонқа, Хива, Шовот ва Янгиариқ туманларида 173,4 минг тонна мева ва сабзавот етиштирилишига қарамасдан, туманлар ҳокимларининг масъулиятсизлиги натижасида бирорта ҳам қайта ишлаш корхонаси ташкил этилмади. 

Тасдиқланган дастурга асосан, ушбу йўналишда 2017 йилда 33 та, 2018 йилда 15 та лойиҳа амалга ошириш керак. Бу аҳволда 2018 йил якунига бориб, мева-сабзавотни қайта ишлайдиган корхоналар сони 58 тага етади ва бор-йўғи 9 фоиз маҳсулотни қайта ишлаш имконияти туғилади. 

Нима учун мен бу рақамларни келтиряпман? Ҳурматли туман ҳокими ва Пўлат Раззоқович (вилоят ҳокими), ёзиб олишингиз керак. Бу жуда муҳим нарса. Нима учун мен шунча пиёда юриб, ҳаммага синчиклаб-синчиклаб тушунтираяпман? Бу бекорга эмас - энди сизлар худди шундай қилишингиз керак. 

Менга мажлис керак эмас, битта туманга бориб, 10 та хонадонни рози қилиш керак, иккита корхона ташкил қилиш керак! Унинг тагидаги пировард мақсад нима - ишчи жой. Бир йил шу тизимда ишлайлик, жамият ўзгаради, вазият ўзгаради, одамлар ишонади. Кимга ишонади? Давлатга ишонади!", - дея таъкидлади Президент. 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 94121 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46078 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51344 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9176 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20023 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 141 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 531 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 389 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1314 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар