АҚШ президенти Дональд Трамп ИШИД жангариларига қарши кураш олиб бораётган халқаро коалиция бўйича янги ҳамкорларни топишни буюрди. Бу ҳақда Оқ уй сайтида чоп этилган меморандумда маълум қилинган.

Меморандумда АҚШ мудофаа вазири бошқа махсус хизматлар билан биргаликда 30 кун ичида ИШИД устидан ғалаба қозонишнинг бирламчи лойиҳасини ишлаб чиқиши кераклиги кўрсатилган. Режа террорчилар устидан ғалаба қилишнинг комплекс стратегияси, ошкора дипломатия, "ИШИД ва унинг радикал мафкурасини яккалаш учун ахборот операциялари ва киберстратегияни" ўз ичига олиши керак. 

Трамп, шунингдек, ИШИДни молиявий кўмакдан маҳрум қилувчи механизмларни ишлаб чиқишни буюрди.