АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ штаблари бошлиқлари бирлашган қўмитасига ИШИД террорчилик ташкилотини яксон қилиш учун тактик режани тузишга кўрсатма беради. Бу ҳақда Оқ уйнинг юқори лавозимдаги ходимига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда

Трамп буйруғини бажаришга 30 календарь куни берилади.

Аввалроқ Оқ уй Пентагон номига президент кўрсатмаси лойиҳаси тайёрланаётганини маълум қилганди. Унда Пентагон ИШИДга қарши курашни жумладан артиллерия ва вертолётлар ёрдамида кучайтиришга чорланган.