Туркия Буюк Британия билан қирувчи самолёт яратиш бўйича ҳамкорлик қилмоқчи, деб айтди Туркия бош вазири Бинали Йилдирим.

"Биз Буюк Британия билан янги ҳарбий самолёт яратиш устида ишлаймиз. Биз сал аввалроқ миллий қирувчи самолёт яратиш ҳақидаги келишувни имзолагандик. Бу келишувга кўра ушбу иш устида турк ва британ компаниялари ишлайди. Бундан ташқари, бизнинг хавфсизлик хизматларимиз аэропортларда хавфсизликни таъминлашни мустаҳкамлаш устида биргаликда ишлайди ва 2017 йил давомида бу бўйича машғулотлар ўтказилади", деб айтди Йилдирим Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй билан биргаликдаги матбуот-анжуманида.