Туркия ташқи ишлар вазири Лотин Америкаси давлатларига ташриф буюради

Жаҳон 29 Январь 2017 2229

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу Лотин Америкаси давлатларига сафарга жўнайди. Турк дипломатияси раҳбарининг сафари 30 январда бошланади. Човушўғлу Аргентина, Парагвай, Доминикан Республикаси ва Мексикага ташриф буюради.

Човушўғлу биринчи бўлиб Буэнос Айресга келади. Бу ерда икки томонлама, шу жумладан илмий-техник, савдо ва сайёҳлик соҳаларида келишувлар имзоланади. 2010 йилда Анқара ва Буэнос-Айрес Ҳаво транспорти ҳақидаги келишув, Дипломатик академиялар ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолашган. Човушўғлунинг жорий сафари вақтида Божхона соҳасида ҳамкорлик ва ўзаро кўмак ҳақидаги келишув имзоланади. 

Сўнгра Човушўғлу Парагвайга йўл олади. Бу Туркия ташқи ишлар вазирининг Парагвайга биринчи ташрифи бўлади. Ташриф вақтида Ҳаво алоқаси ҳақида икки томонлама келишув ҳамда Дўстлик ва ҳамкорлик ҳақидаги келишув имзоланади.

Доминикан Республикаси Туркия ташқи ишлар вазири ташриф буюрадиган учинчи давлат бўлади. Ташриф вақтида Туркия ва Доминикан Республикаси ўртасида икки томонлама келишувларни ривожлантириш масалалари ҳамда минтақавий маъмуриятлар доирасида ҳамкорлик муҳокама қилинади.

Човушўғлу Лотин Америкаси бўйлаб турнесини Мексикага ташриф билан якунлайди.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 64285 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36420 Lifestyle
Хоуп Хикс Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича вақтинчалик директори этиб тайинланди
22:42 34 Жаҳон
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 770 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
22:28 300 Жамият
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 634 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 3103 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Кўпроқ янгиликлар