2017 йил охиригача Ўзбекистонда «Давлат минимал ижтимоий стандартлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади, деб хабар қилади Uzbekistan Today нашри. 

Қайд этилишича, ушбу қонун қабул қилиниши билан аҳоли эҳтиёжи ва барча ижтимоий тўловлар ҳажмини қайта ҳисоблаб чиқиш имкони пайдо бўлади. Қонунда асосий эътибор инсоннинг таълим, тиббий ва тураржой учун сарф-харажатларига қаратилади. 

Ушбу норматив ҳужжат Ўзбекистонда илк маротаба қабул қилинади. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқарувчилар гуруҳига молия, иқтисодиёт, меҳнат, олий ва ўрта махсус таълим ва соғлиқни сақлаш вазирликлари мутахассислари киради.