Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Зигмар Габриелни Германия Федератив Республикасининг Федерал ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланганлиги муносабати билан табриклади.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати томонидан келтирилган табрик мактубида анъанавий дўстона, серқирра ва ўзаро манфаатли Ўзбекистон-Германия муносабатларини янада мустаҳкамлашиши ва ривожланишига ишонч билдирилган.

«Сизнинг Федерал иқтисодиёт ва энергетика вазири сифатида улкан иш тажрибасига эгалигингизни инобатга олган ҳолда биз мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий, инвестицион-технологик ва молиявий-техник ҳамкорликни сифат жиҳатдан кенгайтириш ва оширишга умид қиламиз», — дея таъкидланади мактубда.