Кун фотоси: Америкалик журналист Трамп фармонининг ижобий томонларини санаб ўтди

Жаҳон 30 Январь 2017 9315
Фото: AP

National Review нашри журналисти Дэвид Френч нима учун Дональд Трампнинг АҚШни терроризмдан сақловчи фармони мамлакат учун фойдали эканлиги, шунингдек янги қарорларга ўз норозилигини билдираётган кишилар нима учун хатога йўл қўяётганига изоҳ берди.

"Трампнинг қочқинлар тўғрисидаги фармони атрофидаги жазава назоратдан чиқиб кетди. Келинг, тезликни қўяйлик-да, фактларга мурожаат қилайлик", - дейди у.

Биринчидан, Трампнинг фармони қочқинларни қабул қилиш жараёнини қайта кўриб чиқишни 120 кунга қолдиради, уларнинг сони йилига 50 мингдан ошиши керак эмас. Френч таъкидлашича, бу рақам - кенжа Жорж Буш маъмурияти ва Барака Обама маъмурияти томонидан юритилган сиёсатнинг ўртаси. У 15 йил аввал ўртача кўрсаткич даражасида бўлар эди. 

2002 йилда АҚШ 27 минг қочқиннинг киришига изн берган. 2013 йилда эса - 70 минг атрофида. 

Фармоннинг моҳияти шундаки, Трамп мамлакатга кириб келаётган қочқинларни кучли назорат қилишни таъминламоқчи ва бу йўлда 15 йил аввалги ўртача кўрсаткичларга таянмоқчи. 

"Трампнинг бу кўрсаткични камайтириши эмас, Обама томонидан ўша пайтларда ушбу кўрсаткичнинг кескин кўтарилиши меъёрдан чиқиш бўлган", - дея изоҳ беради Френч. 

Иккинчидан, фармон Ироқ, Сурия, Эрон, Ливия, Сомали, Судан ва Яман фуқароларининг АҚШга киришига 90 кунлик тақиқловни кўзда тутади. Ушбу мамлакатлар "ё жиҳодчилар томонидан бўлакларга бўлинган, ё Вашингтонга душман бўлган жиҳодчилар ҳукумати назорати остида"дир. 

Тақиқлов АҚШ Ички хавфсизлик вазирлигининг (DHS)  мамлакатга кирувчи инсон миллий хавфсизликка таҳдид туғдирмаслигига ишонч ҳосил қилгунига қадар амалда бўлади. 

Френч мазкур бўлимда муҳим истисно мавжудлигини қайд этади: давлат котиблари ва DHS вакиллари айрим ҳолатларда бу мамлакатлар фуқароларига виза бериш ҳуқуқига эгалар, яъни синовдан ўтган иттифоқдошлар сифатида ўзларини намоён қилган таржимонлар ҳамда бошқа касб эгалари олдиндаги 90 кун давомида АҚШга киришлари мумкин. 

Кўплаб террорчилар қочқинлар сифатида ниқобланиши инобатга олинса, бундай вақтинчалик чеклов муаллиф томонидан тўғри қарор сифатида баҳоланди. У баъзи маълумотларга кўра, тақиқлов грин-карта эгаларига ҳам тааллуқли бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни асоссиз, деб топди. 

Учинчидан, суриялик қочқинлар фармонда алоҳида ўрин тутган. Умуман олганда, бу Обаманинг 2011-2014 йиллардаги сиёсатига қайтишдир. 2015 йилда эса АҚШга 1,6 минг суриялик қўйилган. 

"Обама ўз маъмуриятининг сўнгги кунларидагина курсини ўзгартирди - қочқинларни камроқ қабул қила бошлади, бу эса барибир умумий инқирозга жиддий таъсир кўрсата олмади. Энди эса демократлар Twitter'да юзсизларча қонга беланган суриялик болалар суратларини чоп этишмоқда", - дейди Френч. 

Унинг сўзларига кўра, Ироқ ва Суриядаги низоларни айнан Обама маъмурияти келтириб чиқарганини ёдга олинадиган  бўлса, демократларнинг бу қадар фаоллигини кузатиш ёқимсиздир. 

Тўртинчидан, фармонда шундай бўлим борки, диний озчилик вакилларидан қабул қилинган бошпана беришга оид аризалар усутувор аҳамиятга эга бўлади. Нима учундир кўпчиликни айнан шу нарса ғазаблантирди, - дейилади мақолада.

Бешинчидан, Френч яна нимага эътибор қаратди - кўпчилик Трампнинг фармонини мамлакатга мусулмонлар киришига тақиқлов сифатида қабул қилди. "Сиз фармонни бошидан охиригача, тўлиқ ўқиб чиқишингиз мумкин, кейин яна бир марта қайта ўқиб чиқинг - мусулмонларни киритиш борасида ҳеч қандай тақиқлов йўқ", - дейди муаллиф. 

"Трампнинг фармони - Америка қадриятларига хиёнат қилиш эмас. Агар у тўғри қўлланса, бу миллат ҳимоясини таъминлайдиган янги сиёсат муқаддимаси бўлиши мумкин", - дея хулоса қилади National Review журналисти. 

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71397 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37179 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21532 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81213 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61909 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 709 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 536 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 559 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 247 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 532 Маданият
Кўпроқ янгиликлар