Сўровномага кўра, аксарият америкаликлар (51 фоиз) Дональд Трампнинг биринчи иш ҳафтаси якунларидан норози. Бу ҳақида The Hill нашри хабар берди

Манбага кўра, Трамп ўз натижаси билан америкаликлар орасида қўллаб-қувватлаш рейтингининг тушиш тезлиги бўйича рекорд ўрнатган. 

Нашр Gallup'нинг тадқиқотига таянади - унга кўра, атиги саккиз кун ичида сўровда қатнашганларнинг ярми Трампни қўллаб-қувватламаган. Масалан, Трампдан олдинги президент Барак Обаманинг рейтинги 936 кундан кейингина бундай кўрсаткичга етган, кенжа Жорж Бушга эса 1205 кун кетган, Билл Клинтонга эса - 573 кун. 

Мазкур сўровнома 1500 америкаликни сўров қилиш йўли билан Трамп фаолиятини кундалик баҳолаш асосида тузилган.