Барча ННТлар 1 февралгача ўтган йилдаги ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни адлия органларига тақдим этишлари шарт

Ўзбекистон 30 Январь 2017 5807

Мамлакатимизни янада демократлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасида олиб борилаётган чуқур ислоҳотлар давомида аҳоли кенг қатламлари манфаатларини қўллаб-қувватлайдиган турли фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан, нодавлат нотижорат ташкилотларининг (ННТ) жадал ривожланишига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ННТлар фаолиятига доир асосий принципларнинг Конституциямизда, қатор қонунларда мустаҳкамлаб қўйилганлиги уларнинг изчил ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратилмоқда.

ННТларнинг ривожланишида, том маънодаги мустақиллиги ва эркинлигини таъминлашга қаратилган “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Жамоат фондлари тўғрисида”ги, “Ҳомийлик тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги ва бошқа қатор қонунлар қабул қилинган бўлиб, мазкур қонунлар фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини юксалишида ҳақиқий рағбат бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги, “Экологик назорат тўғрисида”ги ва бошқа қонунлар шулар жумласидандир. Мазкур қонунларнинг қабул қилиниши нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат органлари билан ижтимоий шериклик муносабатларини янада мустахкамланишига ва белгиланган тартибда жамоатчилик назоратини олиб боришларига ҳуқуқий шароит яратди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сонли “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг қабул қилиниши давлатимиз томонидан мамлакатимиздаги ННТларга бўлган юксак эътиборнинг ифодаси сифатида ўзини намоён этиб, ННТларга бир қатор имтиёзлар яратилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2014 йил 10 март 57-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги Қарори билан “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланди. Шунингдек, ННТлар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йилнинг 4 июнь куни “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбирларини келишиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 177-мҳ-сонли, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан адлия органларига тақдим этиладиган ҳисобот шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 178-мҳ-сонли буйруқлари қабул қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 март кунги 57-сонли қарори қабул қилингунга қадар, ННТлар томонидан адлия органларига ҳар чоракда, яъни бир йилда 4 маротаба ҳисобот тақдим қилинарди. Ушбу қарор билан эса  йилда бир марта ҳисобот тақдим этиши белгиланди. Шу боис барча ННТлар тегишли адлия органига юқоридаги қарорга асосан, ҳар йили 1 февралгача – ўтган йилдаги ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни, шу жумладан фаолиятни молиялаштириш манбалари ва маблағларнинг сарфланиши тўғрисидаги декларацияни, мавжуд аъзолар сони тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича тақдим этишлари шартлиги белгиланган.

Шунингдек, қонун ҳужжатларида ННТлар томонидан ҳисоботларни тақдим қилиш тартиби ва шартларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик  тўғрисидаги кодекси 239-моддасининг бешинчи қисмига асосан нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этмаслиги, ўз вақтида тақдим этмаслиги ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиши, ўз фаолияти тўғрисида била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этиши, худди шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларининг ахборотни, шу жумладан улар томонидан мол-мулк ва пул маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаслиги – мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Масалан, ўтган йил давомида адлия органига ўз вақтида ёки лозим даражада ҳисобот топширмаган 170 дан ортиқ ННТ мансабдор шахслари маъмурий жавобгарликка тортилган. Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан ННТлар қонун ҳужжатларига қатъий риоя қилган ҳолда фаолият кўрсатишлари лозим. Шу билан бирга, ННТларнинг жамиятда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, соғлом муҳитни шакллантиришда давлат ташкилотлари билан бирга ҳамкорликда фаолият кўрсатишлари давлатимизнинг барқарор ривожланишининг кафолати бўлиб хизмат қилади.

Адлия вазирлиги масъул ходими
Ж.Узаков

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24973 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54854 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65315 Жамият
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 199 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 506 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 352 Жаҳон
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 150 млн долларлик 42та ҳужжат имзоланди
АҚШ ҳукумати Amazon’нинг 13,7 млрд долларлик харидини маъқуллади
Кўпроқ янгиликлар