Дэвид Бекҳэм ўз вақтида «Реал»да эмас, «Барселона»да ўйнаши мумкин бўлгани ҳақида гапирди

Спорт 30 Январь 2017 6771

Дэвид Бекҳэм BBC Radio 4 эфирида ўз вақтида «Реал» эмас, «Барселона» футболчиси бўлишига яқин келгани ҳақида гапирди.

«МЮ» клубида мен учун ноқулай бўлган вазият вужудга келган эди. Бир неча ўйинларда майдонга тушмадим. Шундан сўнг мени сотиб юборишлари мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Рафиқам Виктория билан АҚШда дам олаётганимда, танишим қўнғироқ қилиб, ТВда «Барселона»га ўтганим ҳақидаги хабарни эшитганини айтди. Тезда Лондонга қайтиб, МЮ раҳбарияти билан учрашдим. Улар мени «Барселона»га сотиш бўйича келишиб қўйишгани ҳақида маълум қилишди. Шунда, агентим орқали агар кетсам, фақат «Реал»га кетишим, «Барселона»га ўтмаслигим ҳақида айтдим. Бир кундан сўнг Мадридда «Реал» билан шартнома имзоладим.

Шундан сўнг 3 йил давомида мен «Юнайтед» ўйинларини кузатмадим ҳам, бу жамоанинг муносабатидан қаттиқ ранжигандим. 

Аслида фаолиятимни «МЮ» клубида якунламоқчи эдим, «Олд Траффорд»ни тарк этганимдан анча вақтгача ўзимга кела олмагандим», деган Бэкҳем.

Бекҳэм «қизил иблислар» жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади ва бу жамоада 379 учрашув ўтказган, аммо мураббий сэр Алекс Фергюсон билан муносабатлари ёмонлашгач, жамоадан кетишга мажбур бўлганди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44785 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 62073 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34206 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19362 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 74002 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59955 Жамият
Лотереяда фирибгарлик қилган дастурчи 25 йилга қамалди
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1749 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Кўпроқ янгиликлар