Дунё авиакомпаниялари Трамп фармони туфайли экипажлар таркибини ўзгартирмоқда

Жаҳон 30 Январь 2017 2864

Жаҳон авиакомпаниялари АҚШга бўлган рейслари экипажи таркибини қайта кўриб чиқмоқда. Бу ушбу мамлакатга Ироқ, Эрон, Яман, Ливия, Сомали, Судан давлатлари фуқароларини 90 кун давомида киритмаслик ҳақидаги тақиқ сабаб рўй берди, деб ёзади The Wall Street Journal нашри.

Шу тариқа, жаҳонда халқаро йўловчи авиаташувлари ҳажми бўйича биринчи ўринни эгаллаган Emirates Airline (БАА, Дубай) бу мамлакатлардан бўлган учувчи ҳамда борткузатувчиларни АҚШга йўл оладиган ҳаво кемаларидан четлатиши ҳақида маълум қилди.

Etihad Airways (БАА, Абу-Даби) эса айни дамда тақиқ унинг ходимларига нисбатан қўлланилмаётганини, бироқ яқин ҳафталар ичида муаммолар юзага келишини олдини олиш борасида ишлаётганини таъкидлаб ўтди. АҚШ президентлик маъмурияти чекловлар бошқа мамлакатларга нисбатан ҳам кенгайтирилиши мумкинлигини хабар қилган.

Бундан ташқари, Европа, Осиё ва Африкадаги авиакомпаниялар тақиқ остига тушган мамлакатлар фуқароларини бортга чиқаришдан бош тортишга мажбур бўлмоқда. Air France-KLM маълумотига кўра, шанба ва якшанба кунлари бундай йўловчилар сони 20 кишини ташки этди. EgyptAir вакиллари эса АҚШ томонидан киритилган чекловлар кимни парвозга чиқариш мумкинлигига аниқлик киритмаслигини маълум қилди. Шунинг учун авиакомпания йўловчилар рўйхатини аввал Америка ҳукуматига юбориб, улар тасдиғини олишни бошлади.

Аввал хабар берганимиздек, Трамп “Мамлакатнинг хорижий террорчилар кириб келишидан ҳимояси тўғрисида”ги фармони билан мамлакатга 90 кун давомида Эрон, Ироқ, Яман, Ливия, Сурия, Сомали ва Судан фуқаролари кириб келишини тақиқлаб қўйди. Ҳужжат шунингдек барча қочқинларни қабул қилишни 120 кунга тўхтатиб туриш ҳамда Суриялик қочқинларни қабул қилишни номаълум муддатга қолдиришни ҳам назарда тутади. Оқ уй матбуот хизматининг хабар беришича, юқоридаги рўйхат кенгайтирилиши ҳам мумкин.

Американинг камида бешта штати федерал суди ўтган дам олиш кунлари фармоннинг мамлакатга кириб бўлган шахсларни дарҳол чиқариб юбориш ҳақидаги банди таъсир кучини вақтинчалик тўхтатиб қўйди.

Бунда иккита фуқароликка эга ёки АҚШда ишлаш ҳуқуқи билан олинган яшаш учун рухсатнома (грин-карта) эгаларига маълум бир юмшатишлар қўлланилиши мумкин, бироқ ҳозирча Америка ҳукуматининг бу борадаги баёнотлари бир-бирига зид бўлиб чиқмоқда. Хусусан, президент девони раҳбари Рейнс Прибус NBC’га берган интервьюсида етти ислом мамлакати фуқароларининг АҚШга киритмаслик ҳақидаги тақиқ грин-карта эгаларига қўлланилмаслигини маълум қилган бўлса, АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги матбуот котиби Жиллиан Кристенсен чекловлар грин-карта эгаларига нисбатан ҳам кўрилишини айтиб ўтган.

АҚШ давлат департаментининг аниқлик киритишича, Трамп фармони икки фуқароликка эга хорижий фуқароларга ҳам тегишли, бироқ бу ҳолда ҳал қилувчи жиҳат паспортлардан бири – Американики бўлишидадир.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14939 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56042 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 680 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 670 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2477 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 671 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 661 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 898 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар