Франция президенти лавозимига номзод Франсуа Фийон ва унинг турмуш ўртоғи Панелопа душанба куни Миллий молиявий прокуратурада кўрсатма беришди. Бу ҳақида BFM TV телеканали хабар берди. 

Жуфтлик душанба куни пешиндан кейин Нантердаги молиявий прокуратура биносига келди. Таъкидланишича, уларни алоҳида сўроқ қилинган. 

Бундан аввал Франция прокуратурасида Фийоннинг ишга жойлашуви тафсилотларига аниқлик киритилиши ҳақида хабар берилган. Хусусан, тергов сиёсатчининг турмуш ўртоғига қўйилаётган айблов - молиявий воситаларни суистеъмол қилишга диққатни қаратмоқда. 

Президентликка номзод қўйилган айбни тан олмади ва гўёки қонунбузарлик борасидаги айбловлар унинг сиёсий рақиблари томонидан тарқатилаётганини таъкидлади. Фийон айбсизлигини исботлаш учун прокуратура билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.