Францияда етакчи Социалистик партиянинг президентлик праймеризида мамлакат собиқ вазири Мануэль Вальс мағлуб бўлди, деб хабар бермоқда Le Monde нашри.

Сайловларда собиқ таълим вазири Бенуа Амон ғалаба қозонди. 60 фоиз овоз ҳисоб-китоб қилингандан кейин Вальс 41,35 фоиз овоз, Амон 58,65 фоиз овоз тўплагани маълум бўлган.

Сайловлар олдидан мамлакатнинг амалдаги президенти Франсуа Олланд уларда иштирок этишдан бош тортган.

Франция президенти лавозими учун асосий сайловлар икки турда 23 апрель ва 7 май кунлари бўлиб ўтади.