Futbol TV телеканалига Ўзбекистонда фаолият юритиш учун лицензия берилди.

Бу борадаги қарор Вазирлар Маҳкамаси қошидаги идоралараро мувофиқлаштирув қўмитаси томонидан қабул қилинган.

Янги телеканалда Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси, Англия Премьер лигаси ва Испания чемпионати ўйинлари намойиш этилади. Ҳозиргача бу мусобақалар UzReport TV томонидан кўрсатилиб келинаётган эди.

Хабарда айтилишича, ўйинлар жонли эфирда ва такроран намойиш этилади. Бундан ташқари, футбол тўғрисидаги кўрсатувлар ҳам бериб борилади.

Futbol TV Ўзбекистонда март ойидан фаолият бошлаши режалаштирилмоқда.