Германия полицияси Арнштайн шаҳрида 6 нафар ўсмирнинг ўлимини тергов қилмоқда. Ёшларнинг жасадини улардан икки нафарининг отаси аниқлаган. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, эркак ўз уйи ёнидаги айвончада ўғли ва қизи ҳамда уларнинг 4 нафар таниши жасадини аниқлаган. Ҳалок бўлганларнинг ёшлари 18 ва 19да бўлган.              

Таъкидланишича, аввалроқ бу уйда ёшлар кўнгилхушлик қилишган.  

Яқин орадаги Вюрцбург шаҳри полициясининг маълум қилишича, ёшларнинг ҳалок бўлиши сабаблари ва тафсилотлари номаълум. Шунингдек, полиция жиноят ҳақида ҳеч қандай маълумот олмаган.