Ироқ парламенти АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан мусулмонларнинг киришини тақиқловчи фармонни имзоланишига қарши жавоб чоралари кўриш учун овоз берди. Бу ҳақида Al Sumaria нашри хабар берди

Телеканал манбасининг маълум қилишича, қарор халқаро масалалар қўмитасининг тавсияси билан қабул қилинган. Резолюцияда Вашингтон ўз позициясини ўзгартирмаса,  Боғдод томонининг жавоб чоралари кўрилиши ҳақида гап боради.

Бундан ташқари, ҳужжат БМТ (Бирлашган миллатлар ташкилоти) ва АДЛ (Араб давлатлари лигаси)ни ҳам Америка ҳукумати ҳаракатларига қарши қатъий позицияни эгаллашга чақиради.  

Ўз навбатида, Politico нашри АҚШ фуқароларига нисбатан аниқ жавоб чоралари ҳақида хабар берилмаганига ойдинлик киритди. Шунингдек бундай чоралар Ироқ ҳудудидаги америкалик ҳарбийларга нисбатан қўлланиш ё қўлланмаслиги номаълум.