Канада бош вазири масжиддаги отишмани “қўрқоқ ҳужум” деб атади

Жаҳон 30 Январь 2017 3820
фото: AP

Канада бош вазири Жастин Трюдо Квебекда жойлашган масжиддаги отишмани “қўрқоқ ҳужум” деб атади ва унда қурбон бўлганлар ҳамда улар оила аъзолари ҳақида ўйлаётганини ёзди.

Аввалроқ бир қатор ОАВлар Квебекдаги маданий марказ раҳбарига асосан шаҳарда жойлашган масжидда юз берган отишма оқибатида беш киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берганди. Radio Canada радиостанцияси таъкидлашича, Квебекдаги ислом маданият марказини шаҳарнинг “катта масжиди” деб аташади.

“Бугун канадаликлар Квебекдаги масжидга уюштирилган қўрқоқ ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар хотирасини ёд этмоқда. Мен қурбонлар ҳамда уларнинг оила аъзолари ҳақида ўйлаяпман”, - деб ёзди Трудо Twitter’да.

Агентлик шунингдек отишмада иштирок этган уч нафар қуролланган номаълум шахс ҳақида ҳам хабар берганди. Бу ҳолат якшанба куни маҳаллий вақт билан 20.00 да, кечки ибодат вақтида содир бўлган.

Huffington Post Quebec газетасининг ёзишича, масжиддаги отишма туфайли икки киши ҳибсга олинган бўлиши мумкин. Газета маълумотига кўра, воқеа жойида полиция кенг қамровли амалиёт ўтказмоқда. Уларнинг аксарият қисми “яхши қуролланган”.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30177 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42381 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158911 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45042 Lifestyle
Ла-лига. «Барселона» ғалаба билан бошлади
01:32 313 Спорт
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 924 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 487 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2136 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 194 Спорт
Кўпроқ янгиликлар