Канада АҚШ президенти Дональд Трампнинг иммиграцияни чекловчи фармони сабабли АҚШга кириш ёпиладиган барчага мамлакатда вақтинчалик яшаш учун рухсат беради. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Канада иммиграция ишлари бўйича вазири Аҳмад Ҳуссен матбуот-анжуманда маълум қилганидек, у бундай ҳуқуқни неча киши олишини билмайди, бироқ АҚШдан Канадага учмоқчи бўлган бир неча кишигагина қўнишда рад этилган.   

Канада бош вазири Жастин Трюдо бошчилигидаги ҳукумат ҳозирча АҚШни танқид қилишдан тийилмоқда. Бироқ Канаданинг таъкидлашича, у қочқинлар учун очиқ. Бироқ бир қатор сиёсатчилар Трампнинг тақиқловини қоралашган.

Трампнинг 27 январда имзолаган фармони 7 та мусулмон давлат: Эрон, Ироқ, Яман, Ливия, Сурия, Сомали ва Судан фуқароларига тегишлидир.

АҚШ маъмуриятининг бу қарори АҚШ ва бошқа давлатларда кескин танқидга учраган.

Трамп ўз қарорига изоҳ бераркан, унинг бу чораси мусулмонларга эмас, террорчиларга қарши қаратилганини айтган. Унинг айтишича, барча мамлакатлар фуқароларига визалар бериш 90 кун ичида хавфсизлик сиёсатида чоралар кўрилгандан кейин яна бошланади.