Ла-лига. «Реал» «Сосьедад»ни йирик ҳисобда енгиб, яқин таъқибчилари билан орадаги фарқни оширди

Спорт 30 Январь 2017 6034

Испания чемпионатининг 20-туридан ўрин олган марказий учрашувда «Реал» «Реал Сосьедад»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида Матео Ковачич мадридликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим бошида Криштиану Роналду ҳисобдаги фарқни иккитага етказди. 74-дақиқага келиб «Сосьедад» ўн киши бўлиб қолди. Иньего Мартинес иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди. Бундан эса мадридликлар яна бир марта фойдаланишди ва Алваро Мората ўйинга сўнгги нуқтани қўйди.

Мазкур ғалабадан кейин «Реал» ҳисобидаги очколар сони 46тага етди ва жамоа «Барселона» ва «Севилья»дан битта кам учрашув ўтказган ҳолда уларни 4 очкога ортда қолдириб кетмоқда. «Реал Сосьедад» эса 35 очко билан 5-поғонани банд этиб турибди.

Испания Ла-лигаси, 20-тур

Реал Мадрид – Реал Сосьедад 3:0 (1:0).
Голлар:
Ковачич (38), Роналду (51), Мората (82).

Реал Мадрид: Навас, Варан, Начо, Данило, Рамос, Ковачич (Иско, 77), Каземиро, Кроос, Васкес (Асенсио, 84), Роналду, Бензема (Мората, 66).
Реал Сосьедад: Рульи, Мартинес, Навас, Сальдуа, Сурутуса, Родригес, Каналес (Гранеро, 77), Ильярраменди, Ойарсабаль (Вела, 57), Хуанми, Виллиан Жозе (Прието, 57).
Огоҳлантиришлар: Мартинес (6), Кроос (39), Родригес (71), Васкес (77).
Четлатиш: Иньего Мартинес (74).

 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28842 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64948 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8154 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125455 Жамият
Бекободнинг 2035 йилгача мўлжалланган  бош режаси: Шаҳар қандай кўринишда бўлади?
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 730 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 1087 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Кўпроқ янгиликлар