ОАВ: Мадрид ҳокими Трампни Гитлер билан таққослади

Жаҳон 30 Январь 2017 5232
фото: AP

Испания пойтахти Мадрид шаҳри ҳокими Мануэла Кармена АҚШ президенти Дональд Трампни Адольф Гитлер билан таққослади. Бу ҳақда ABC газетаси хабар берди.

Унинг маълумотига кўра, шаҳар раҳбари Оқ уй етакчисини АҚШдаги муҳожирлик сиёсатини кучайтирувчи сўнгги қарорлари сабаб танқид қилди. “Биз бу қонуний йўл билан тайинланган ҳукумат эканлигини ҳамда уни фуқароларнинг аксарият қисми қўллаб-қувватлашини биламиз. Бироқ XXI асрда инсон ҳуқуқларини жуда ҳам қўпол равишда бузаётганликлари гувоҳига айланмоқдамиз. Бу ҳолат аввал ҳам қўллаб-қувватлашган бир ҳукуматдаги каби такрорланмоқда”, - деган Кармена ҳокимиятдаги йиғилиш аввалида.

ABC Кармена Трампни Гитлер билан таққослагани борасида аниқ иқтибосларни келтирмади. Бироқ бундай ўхшатиш ҳақиқатдан ҳам бўлганини бошқа Испания ОАВ: EFE ахборот агентлиги, El Pais газетаси ҳам тасдиқлади.

Шаҳар ҳокими сўзларидан сўнг “Фуқаролар” партияси ва Испания ишчилар социалистик партияси вакиллари қарсак чалишган бўлса, Халқ партияси вакиласи Эсперанса Агирре Кармена фикрлари билан қўшилмаслигини маълум қилиб, Америка раҳбарияти қарорлари “ёқиш ёки ёқмаслиги мумкин” деб таъкидлаб ўтган. Агирре “дунёдаги энг ёмон тоталитаризм туғилган Европадан демократия дарсларини” бермасликка чақирди.

Аввалроқ Трамп “Мамлакатнинг хорижий террорчилар кириб келишидан ҳимояси тўғрисида”ги фармони билан мамлакатга 90 кун давомида Эрон, Ироқ, Яман, Ливия, Сурия, Сомали ва Судан фуқаролари кириб келишини тақиқлаб қўйди. Ҳужжат шунингдек барча қочқинларни қабул қилишни 120 кунга тўхтатиб туриш ҳамда Суриялик қочқинларни қабул қилишни номаълум муддатга қолдиришни ҳам назарда тутади.
 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34148 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72393 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10510 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136519 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 61 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 391 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 185 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 339 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар