Пан Ги Мунга президентлик учун курашишга рухсат берилди

Жаҳон 30 Январь 2017 3792

Жанубий Корея парламенти тадқиқот гуруҳи БМТнинг собиқ бош котиби Пан Ги Мун Кореяда давлат лавозимини эгаллаши мумкин, деган хулоса келган. Шунга кўра, у президентликка номзодини илгари суриши мумкин, деб хабар қилмоқда Ёнхап агентлиги. 

Парламентнинг махсус гуруҳи гўё Пан Ги Муннинг президентлик лавозимига даъвогарлик қилишига йўл қўймайдиган БМТ резолюциясини ўрганиб чиқишган. Тадқиқот гуруҳининг қайд этишича, резолюцияда масалан, «мақсадга мувофиқ бўлар эди» каби жумлалар қўлланилган. Бу эса, БМТ собиқ бош котибининг ватанида олий давлат лавозимини эгаллашига тўсқинлик қилмайди. 

БМТ ҳужжатида, жумладан, кўплаб мамлакатларнинг ишонч билдирган шахси бўлгани сабабли, ташкилотнинг собиқ бош котиби ҳукумат лавозимини эгалламаслиги мақсадга мувофиқдир, дейилади. 

Шу билан бирга, Жанубий Корея парламенти, агар Пан Ги Мун президентлик учун курашмоқчи бўлса, унинг аввалги меҳнат тажрибаси, мамлакат манфаатларига зарар келтирмаслигини исботлаши керак, деган талабни илгари сурган эди. 

Ташкилотнинг собиқ бош котиби мамлакатда ўтказилган ижтимоий сўровларда президентлик учун бошқа эҳтимолий номзодларни ортда қолдираётгани аниқланган эди. 

Кўпроқ янгиликлар