Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ етакчиси Дональд Трампнинг бир қатор мамлакатлар фуқароларига нисбатан қўлланилган тақиқ ҳақида изоҳ бермади, деб хабар қилди ТАСС.

«Бу бизнинг ишимиз эмас», - дея маълум қилди Песков.

Аввалроқ Трампнинг ўзи муҳожирлар ҳақидаги фармони – бу АҚШга барча мусулмонларни киритмаслик ҳақидаги чеклов эмаслигини айтиб, ОАВни унинг қарорларини нотўғри талқин қилишда айблаганди.