Покистоннинг “Таҳриқ-э-Инсоф” мухолиф партияси етакчиси Имрон Хон Вашингтон покистонликларни АҚШга киритмаслик ҳақида қарор қабул қилишидан умидвор. Унинг фикрича, бу мамлакат ривожига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.

Трамп АҚШни террорчиликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. У мамлакатга радикал террорчиларни киритмасликни кўзда тутади. Ҳужжат қочқинларни мамлакат ҳудудида қабул қилишни тўхтатиб қўймоқда: Суриядан – номаълум муддатгача, бошқа мамлакатлардан эса – 120 кунга. Шунингдек Сурия, Эрон, Ироқ, Ливия, Сомали, Судан ва Яман фуқароларининг мамлакатга киришига 90 кунлик чеклов қўйилди. Кейинчалик Оқ уй девони раҳбари Райнс Прибас NBC телеканали эфирида нима учун тақиқ бошқа мусулмон мамлакатларига (жумладан Покистонга ҳам) нисбатан киритилмагани ҳақидаги саволга жавоб берар экан, рўйхат кенгайтирилиши мумкинлигини айтиб ўтди.

"У (Трамп) сайланганидан сўнг АҚШ покистонликларга виза беришни тўхтатиб қўйиши мумкин. Мен бу ҳолат рўй бериши учун дуодаман. Шунда биз мамлакатимизни тартибга келтиришимиз мумкин", - дея партия йиғилишида иштирок этган Имрон Хон сўзларидан иқтибос келтиради Geo TV телеканали.

Унинг аниқлик киритишича, Покистоннинг юқори малакали фуқаролари мамлакатни "коррупция ва ёмон бошқарув" туфайли тарк этмоқда. "Биз тизимни тиклаган кунимиз, бизнинг энг яхши кишиларимиз қайтиб келади ҳамда мамлакат ривожи устида ишлайди", - дея қўшимча қилган сиёсатчи.