Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири Муҳаммад ибн Рашид ал-Мақтумнинг фармони билан россияликлар БААга кириш визасини мамлакатнинг чегара пунктларида олишлари мумкин бўлади, деб хабар бермоқда WAM.

Россия фуқаролари 30 кун муддатга виза олишлари мумкин, визани яна 30 кунга узайтириш имкони бор.

Таъкидланишича, бу фармон давлатлар ўртасидаги стратегик ҳамкорлик доирасида имзоланган ва иқтисодий ҳамкорлик ҳамда сайёҳликни ривожлантиришга йўналтирилган.

2016 йилда БААда 600 мингдан кўпроқ россияликлар ҳордиқ чиқарган, давлатлар ўртасида ҳафтасига 56 та мунтазам рейс амалга оширилади.